ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: эртага ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 21 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эса бошлайди. Кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (қор, ёмғир). Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эса бошлайди, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон айрим жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Туман тушиши мумкин. Шарқдан шамол секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кўчки кўчиши хавфи бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА