Ўтган йилнинг 15 декабрь куни Беруний туманида яшовчи фуқаро М.Б. нинг телефонига “Telegram” мессенжеридаги гуруҳлардан биридан “Сиз 75 минг сўм пул ютдингиз, пулни телефон рақамингизга ташлаб берамиз” деган мазмундаги SMS хабар келган.
Бу хабар орқали М.Б. нинг телефон ва пластик карта рақамлари аниқланади. Лекин унинг пластик карточкасига пул тушмайди, аксинча 868 минг сўм ечиб олинади. Ҳозирги вақтда бу ҳолат бўйича жиноят иши очилган.

Ички ишлар вазирлиги кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда ҳар хил фирибгарлик гуруҳлари кўпайиб кетганлигини ва фуқароларни бу каби аниқ бўлмаган акцияларга ишонмасликни, ўзлари танимайдиган, билмайдиган одамларга банк пластик карталарининг серия рақамлари ва кодларини маълум қилмасликни сўрамоқда.
Есимхон Қаноатов, ЎзА