Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани “Водник” посёлка фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Б.Ешниязовнинг хонадонида 4 йилдан буён электр энергияси бўлмаган.
OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу муаммони партиянинг депутатлик гуруҳи аъзоси Светлана Мамутова аҳоли билан учрашиш пайтида ҳал қилган.– 65 ёшдаги фуқаро Б.Ешниязов бир боласи билан тўрт йилдан буён чироқсиз яшаб келган, – дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аҳоли билан учрашувда депутат 5 минг 866 аҳоли яшайдиган маҳаллада кўчаларни ёритувчи чироқларнинг ҳам бир неча йиллардан буён йўқ эканлигига амин бўлади ва унинг бевосита иштироки билан қисқа вақт ичида кўчадаги 32 симёғочларга чироқлар ўрнатилади.
ЎзА