ЙПХ ходимларининг формаси алмашгани ростми?

Бугун тонгда бир қанча оммавий ахборот воситалари томонидан Тошкент шаҳар йўл патруль хизмати ходимларининг махсус формалари янги кўринишдагисига алмашгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, кеча 11 февраль куни бошқарманинг бир қисмига янги турдаги формалар тарқатилган.
Ушбу формалар синов тариқасида берилган бўлиб, ҳозирча раҳбарият томонидан тасдиқланмаган.
Матбуот хизмати вакилининг таъкидлашича, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бешдан бир қисмигагина мазкур формалар топширилган.
Уларнинг кўриниши ва қулайлиги бўйича ҳозирча эътирозлар йўқ. Шундай экан, янги форма тез орада тасдиқланиши ҳам мумкин.

 

ЎзА