Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда тинчлик ва тараққиётга йўналтирилган ташаббуслари қўшни Қозоғистон билан ҳамкорлик алоқаларимизда янги саҳифа очди. Ушбу мулоқот натижалари ўз самараларини бермоқда. Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро борди-келди фаоллашди, қардошлик ришталари мустаҳкамланди. Иқтисодиётга сармоя жалб этиш, товар айирбошлаш ҳажми ортди.
Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан барча вилоят ва туманларда кўплаб тадбирлар ташкил қилинди. Ҳудудлараро ҳамкорлик янада кенгайди. Маданий-гуманитар алоқалар тобора мустаҳкамланмоқда. Шу тариқа таълим, илм-фан, хусусан, олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, минтақада ички туризмни ривожлантириш ўзаро муносабатларда истиқболли соҳа сифатида тараққий этмоқда. Қуйида шулар ҳақда:
15 апрель. «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросими бўлди. Тантанада икки мамлакат президентлари Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жомарт Тоқаев нутқ сўзладилар. Унда Қозоғистоннинг 700 га яқин санъат усталари иштирок этди.
Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг очилиши стратегик шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб, ишонч ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайиб бораётганидан далолат беради. Ушбу муҳим воқеа халқларимиз ўртасидаги абадий ва самимий дўстлик, маданий ва маънавий яқинлик рамзидир, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўз навбатида, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида ўтказиладиган тадбирлар қардош халқларимиз маданий алоқаларини янада мустаҳкамлашини қайд этди.
16 апрель. Тошкент шаҳрида VI Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми ўтказилди, икки томондан 220 га яқин тадбиркорлар иштирок этди.
22-26 апрель. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Қозоғистон-Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги қирралари” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.
10-21 май кунлари. Тошкент шаҳрида Қозоғистон таълим кунлари ўтказилди. Унда Қозоғистоннинг 40 га яқин олий таълим муассасалари иштирок этди.
11 май. Ўзбекистон давлат санъат музейида ташкил этиган Қозоғистон музейларининг “Буюк дашт: тарих вамаданият” номли кўргазмаси ўз ишини якунлади.
11-12 май. Қозоғистоннинг “Салтанат” давлат рақс театри Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида концерт намойиш этди.
15-16 май. “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Қозоқфильм” акциянерлик жамияти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида Қозоғистон киноси кунлари ўтказилди.
13-18 май. Жамбил вилоятининг ижодий жамоасидан ташкил топган делегация Жиззах вилоятида турли концертлар, спектакллар намойиши ва маҳорат дарслари ўтказди.
3-4 июнь. Ўзбек миллий академик драма театрида Кастанай вилояти И.Омаров номидаги қозоқ театрининг “Хан Кене” ва “Айман-Шолпан”спектакли намойиш этилди.
4-15 июнь. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Қозоғистон Республикасининг “Астана опера” театри жамоаси томонидан қўйилган спектакль намойишлариўтказилди.
Июнь ойи давомида Қозоғистон Республикаси Қустанай вилояти И.Омаров номидаги вилоят қозоқ драма театрининг Ўзбекистонга гастроль сафари уюштирилди.
10-14 июль. Марғилон шаҳрида ўтказилган Халқаро фольклор мусиқа фестивалида Қозоғистондан “Астар” жамоаси иштирок этиб, “Аждодларни унутилаётган урф-одатларини тараннум этгани учун”номинацияси билан тақдирланди.
10 ва 13 июль. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Қозоғистоннинг “Астана опера” давлат опера ва балет театринниг “Абай” ва “Мадам Баттерфляй” спектакли намойиш этилди.
10 август. Пойтахтимизда атоқли қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев таваллудининг 174 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
15 август. Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилояти давлат филармонияси халқ чолғу оркестри ижодий жамоаси Навоий вилоятига ташриф буюрди.
22 август. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси маслаҳатчиси Наримон Қурбонов билан учрашув бўлиб ўтди.
22 август. Мамлакатимизда Қозоғистоннинг “Halyk Bank” молия тузилмасининг “Tenge Bank” акциядорлик тижорат банки иш бошлади.
26 август. Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Қозоғистоннинг “Астана Балет“ театрининг “Муҳаббат ҳақида афсона“ номли балет-спектакли намойиш этилди.
10 сентябрь. Тошкент ҳарбий округидаги дала-ўқув майдонидаЎзбекистон ва Қозоғистон Республикалари Мудофаа идоралари ҳамкорлигидаги “Қалқон – 2019” махсус-тактик ўқувлари бўлиб ўтди.
28 сентябрь. Ўзбекистонга Қозоғистон Республикаси “Жануб” Регионал қўмондонлиги қўмондони генерал-майор Кайдар Каракулов раҳбарлигидаги ҳарбий делегация расмий ташриф билан келди.
7 октябрь. Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Ўзбекистонда Қозоғистон йилига бағишланган “Қозоғистон тасвирий санъати” кўргазмаси очилди.
10 октябрь. Жиззах вилоятига Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Қозоғистон халқлари Ассамблеяси делегацияси ташриф буюрди.
10 октябрь. Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида “Aвish Alemi” деб номланган I Халқаро театр фестивали очилди.
14 октябрь. Қозоғистон йили доирасида пойтахтимиздаги «Туркистон» саройида қозоғистонлик таниқли хонанда Роза Римбаева иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
14октябрь. Дўстона муносабатларда ўзига хос яна бир янги, ёрқин саҳифа очилди. 2019 йил – Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида Қозоғистонда “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” спектакли намойиш этилди.
15 октябрь. Бокуда ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, Туркий кенгашнинг фахрли раиси этиб сайлангани ҳамда Туркий дунёнинг олий орденига сазовор бўлгани билан табриклади.
16 октябрь. Мамлакатимиздаги етакчи тиббий-илмий муассасалардан бири – Тошкент давлат стоматология институти Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси билан қўшма факультет ташкил этиш бўйича шартнома имзолади.
28 октябрь. Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси санъат музейида “Оқтўбедаги шаҳар” кўргазмаси очилди.
5 ноябрь. Ўзбекистон парламенти делегацияси Қозоғистонда расмий ташриф билан бўлди. Ташриф чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашди.
6 ноябрь. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида қардош мамлакатнинг Миллий хореография академияси талаба-ёшлари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
7 ноябрь. Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Қозоғистон йили қизиқарли тадбирлар, ранг-баранг концертларга бой бўлди. Ушбу маданий дастурлар доирасида “Туркистон” санъат саройида Қозоғистон халқ артисти Мақпал Жунусованинг концерт дастури бўлиб ўтди.
14 ноябрь. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори Шамшетдин Абдиназимов миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, осойишталик ва маънавий маданиятни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикасининг “Бирлик” олтин медали билан тақдирланди.
15 ноябрь. Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ташрифи икки қардош халқ ўртасидаги дўстона халқаро алоқаларининг янги кўриниши десак муболаға бўлмайди.
15 ноябрь. Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистон халқ Ассамблеяси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда ўтказилган “Қозоғистонда яшовчи ўзбек халқининг фольклори” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
15 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Кичик мутахассислар тайёрлаш марказига Қозоғистон Республикаси ҳарбий делегацияси ташриф буюрди. Ташриф давомида кичик мутахассислар тайёргарлиги бўйича ҳамкорликда ўқув-услубий йиғин ўтказилди.
18 ноябрь. Жиззах вилоятидаги Мудофаа вазирлигига қарашли “Фориш” тоғ полигонида беш кун давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида тоғ тайёргарлиги бўйича амалий ва тактик машғулотлар ўтказилди.
21 ноябрь. Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида Тошкент давлат стоматология институти билан Қозоғистондаги етакчи университетлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
21 ноябрь. Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, тиббиёт фанлари доктори Елжан Биртанов бошчилигидаги делегация пойтахтимизда Қозоғистон йили доирасида ташкил қилинган Қозоғистон тиббиёти кунларида иштирок этди.
22 ноябрь. Тошкент давлат юридик университети 22 ноябрь куни М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети билан ҳамкорлик шартномаси имзолади.
22 ноябрь. Ўзбекистонда ўтказилаётган Қозоғистон тиббиёт кунлари доирасида икки мамлакатнинг етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва меморандумлар имзоланди.
23 ноябрь. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказилган стартап лойиҳалар танлови ғолиблари –Қозоғистоннинг Шимкент шаҳрида ўтказилган Тўққизинчи Марказий Осиё савдо форумида иштирок этди.
26 ноябрь. Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий ҳамда таълим бўлими бошлиғи Жалғас Сандибаев ташриф буюрди.
26 ноябрь. Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида Ўзбек миллий академик драма театрида ташкил этилган гала-концертда қардош халқинг санъаткорлари ва истеъдодли ёшлари ижросида дўстлик, биродарлик, меҳр-муҳаббат, Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради.
27 ноябрь. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти совриндори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Носир Фозилов таваллудининг 90 йиллиги ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли болалар шоири Турсунбой Адашбоев таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси ўтказилди.
28 ноябрь. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
29 ноябрь. Қўшни давлатлар ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни оммавий ахборот воситалари орқали кенгроқ ёритиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликда Қозоғистоннинг етакчи ахборот агентлиги – Kazinform халқаро ахборот агентлиги ҳам ўзбек тилида ахборот узатишни бошлади.
29 ноябрь. Тошкентда ўтаётган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.
Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни Ўзбекистонга ташрифи билан самимий қутлаб, унга Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари етакчилари учрашувларини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.
7 декабрь. “Ҳумо Арена” кўп тармоқли спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Қозоғистон хоккейчилари учрашуви бўлиб ўтди.
20 декабрь. Қозоғистон йили доирасида Тошкентдаги “Туркистон”санъат саройида Қозоғистон халқ артисти Мақпал Жунусованинг катта концерти бўлиб ўтди. Унда Қозоқ халқ оқинлари қўлига дўмбира олиб, қўшиққа оғиз очганда далалар оҳанрабо овозга тўлиб, ажиб бир манзара касб этди. Қозоқ оқини Жамбул Жабаев ёки опера хонандаси Роза Багланова куйлаганда гўё бутун мавжудот сукут сақлаб тинглаётгандек эди.
21 декабрь. “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз таъкидлаганидек, бир замин, осмон ва бир қуёшдан нафас олиб яшаётган, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган икки халқларнинг қадриятлари, урф-одатлари бир бирига ўхшашдир.Оллоҳни яратган мўжизаларидан бири бу Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакатлари яхши дўст ва кўшни бўлгани.