Доллар ва евро курси пасайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 24 декабрдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар ва евро курслари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан арзонлашгани қайд этилди.
1 АҚШ доллари 9516 сўм 37 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 16 сўм 3 тийинга арзонлашган.
1 евро курси 10542 сўм 23 тийин қийматда баҳоланиб, 56 сўм 85 тийинга арзонлшган.
1 рубль эса 152 сўм 94 тийинга тенглашиб, 1 сўм 37 тийинга қимматлашган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

 

ЎзА