Ўзбекистон Республикаси Президенти Санкт-Петербургга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди.
«Пулково» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
МДҲ мамлакатлари етакчилари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.

 

ЎзА