Жаҳон чемпионати: Шаҳобиддин Зоиров яққол устунлик билан ғалабага эришди

Хабарингиз бор, Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Аввалроқ бугунги баҳсларда икки нафар боксчимиз рингга кўтарилиши маълум бўлган эди.
-52 кг вазнли боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров ЖЧ-2019 даги илк жангини туркманистонлик Ихлас Гулижановга қарши ўтказди ва яққол устунлик эвазига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

 

ЎзА