АҚШнинг Ел университети олимлари 2015-йил ҳолатига Ер юзидаги дарахтлар сонини ҳисоблаб чиқди ва уни видеолавҳада тасвирлади.
2015-йилда Ерда 3,04 триллион дарахт ўсаётганлиги аниқланган. Шу тариқа, бир кишига 408 та дарахт тўғри келади. Бу 2009-йилда сунъий йўлдошдан олинган суратлар асосидаги маълумотлардагидан 7,1 марта кўп демакдир. Ўшанда тадқиқотчилар 400 миллиард дарахтни ҳисоблаган.
Дарахтлар энг кўп Россия (642 миллиард), Канада (318 миллиард), Бразилия (318 миллиард), АҚШ (228 миллиард) ва Хитой (140 миллиард)да ўсади.
Инсоният ҳар йили 15 миллиард дарахтни кесади, бироқ шу вақт ичида 5 миллиард дарахт ўсиб чиқади. Соф зарар 10 миллиард дарахт деб ҳисобланса, дарахтларнинг дунёдаги захираси 2300-йилга келиб тугайди.
ЎзА