Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистонда

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг ҳамраиси М.Боровская жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.
Ташриф доирасида М.Боровская раҳбарлигидаги делегация 9 сентябрь куни “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди. Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот қолдирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини янада ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини янада бойитиш хусусида фикр алмашилди.
2.jpg
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.
Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзоларининг Тошкент вилоятида жойлашган Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига ташрифи режалаштирилган.
6.jpg
10 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ва Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари М.Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

 

ЎзА