Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” фармони имзоланди.
Мазкур ҳужжатда 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар микдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилиши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи – ойига 172 240 сўм бўлиши белгиланди.
Фармоннинг тўлиқ матни сайтимизда эълон қилинади.