Жорий йилнинг 1 август куни Тахтакўпир тумани ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи Тахтакўпир тумани Кенгаши томонидан туман маданият уйи олдида “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси бўлиб ўтди.

Лойиҳани ўтказишдан мақсад, ёз мавсумида болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш талаблари асосида тарбиялаш, болалар дунёқарашини шакллантириш ҳамда маънавий ҳордиқ олишларини ташкил этишдан иборат бўлди.

Тадбирнинг бадиий қисми Қорақалпоқ эстрада қўшиқчиларининг концерт дастури билан бошланди. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошидаги “Камалак” болалар ташкилоти ва туман сардорлар Кенаши томонидан викторина ўйинлари ўтказилди. Ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган барча ёшлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тахтакўпир тумани Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.