Хитойликлар Марсни тадқиқ қилиш лойиҳасини амалга оширмоқчи

Хитой Ойни ва коинотни бутун инсоният манфаатларини кўзлаб тадқиқ қилмоқчи. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълумот берган.
“Ойни тадқиқ қилиш – муҳим босқич. Пухта режа асосида ўзимиз учунгина эмас, дунё манфаати учун ҳаракат қилишимиз керак”, деди у.
 ТАСС хабарига кўра, Ойга инсон қадами етганига эллик йилдан ошганини эслатиб, бу тадқиқотларни давом эттириш зарурати мавжудлигини айтган. Бундан ташқари, хитойликлар 2020-2025 йилларда Марсни тадқиқ қилиш лойиҳасини ҳам амалга оширмоқчи.

 

ЎзА