Ҳиндистон шарқий ҳудудларида юз берган бу йилги мавсумий сув тошқинлари оқибатида 8 миллион аҳоли жабрланган. Ҳалок бўлганлар сони 106 тага етган. Бихар штатидаги 12 та округ сув остида қолган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, Конго давлатида тарқалган Эбола вируси эпидемияси инсоният тарихидаги халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат деб эътироф этилмоқда. Ташкилот томонидан ҳудудда вирусни тарқалиш миқёсини қисқартириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2018 йилнинг июль ойидан ҳудудда Эбола вируси тарқала бошлаган. Жорий йилнинг шу даврига қадар вирус билан касалланганлар сони 2512 тага етган. Улардан 700 нафари тиббий муолажалар таъсирида соғайишга эришган. 1676 нафари касаллик оқибатида вафот этган.
Америка мустақиллиги куни муносабати билан мамлакат Президенти Дональд Трамп халқ олдида нутқ сўзлади. Вашингтон. Линколн ёдгорлиги атрофи.
З.МИРЗАБОЕВА, ЎзА