“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида ЮНЕСКО бош директори иштироки кутилмоқда

Шу йилнинг 26-30 август кунлари Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивали ўтказилади.
Маълумотларга кўра, бу йилги фестивалда 76 давлатдан 315 нафар иштирокчи қатнашиш истагини билдирган. Шунингдек, 13 давлатдан 20 нафардан ортиқ оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.
Фестиваль доирасида 25 август куни “Шарқ халқлари анъанавий мусиқа санъатининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида ҳамда 26 август куни ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолар ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференциялар ўтказилади.
Бу йилги фестиваль ва халқаро конференцияда ЮНЕСКО бош директори Одрэ Азуле хоним иштирок этиши кутилмоқда.

 

ЎзА