Ўзбекистон-Туркия мунтазам автобус йўналишлари очилиши мумкин

Анқара шаҳрида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-турк қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Туркиянинг транспорт ва инфратузилма вазирлигида бўлиб ўтаётган учрашувда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари иштирокида давлатлар ўртасида халқаро юк ташиш ҳажмини ошириш, бу йўналишда ўзаро рухсатномалар бериш тартибини такомиллаштириш, юк ташувлари билан боғлиқ статистик маълумотларни ўзаро алмашиш тизимини йўлга қўйиш, давлатлар ўртасида мунтазам автобус йўналишларини очиш каби масалалар муҳокама этилмоқда.

 

ЎзА