Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари баллистика лабораториялари такомиллаштирилди

Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонуни 39-моддасига асосан Ички ишлар вазирлигида ҳодиса жойларидан олинган қуролларнинг, шунингдек кесма стволли фуқаролик ва хизмат ўқотар қуролларидан назорат тартибида отилган, қуролларнинг излари мавжуд ўқ, гильза ва патронлар массивидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзатекаси ташкиллаштирилмоқда.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари ҳудудий эксперт-криминалистика бўлинмаларида 2019 йил февралдан июнгача ўқ-гильзатека лабораторияларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилган.
Бугунги кунда ички ишлар органлари ҳудудий эксперт-криминалистика бўлинмалари ўқ-гильзатека лабораториялари талабларга мос келади, дейилади хабарда. Таъкидланишича, фуқаролик ҳамда хизмат ўқотар қуролларидан, шунингдек кесма стволли ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланмасидан олиниб, назорат тартибида отилган қуролларнинг излари мавжуд ўқ ва гильзаларнинг намуналарини олиб, Давлат ўқ-гильзатекасини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказига юбориш имкониятига эга. Бу эса ўз навбатида Давлат ўқ-гильзатекаси бўйича ҳисобга қўйиш ва текшириш жараёнини тезлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида баллистика лабораториялари фаолиятини йўлга қўйилиши тергов-тезкор органлари фаолияти учун жиноятларни фош этиш ва олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган замонавий криминалистик ахборотлар базасини яратади.

 

ЎзА