Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик масжиди ҳовлисида жойлашган ҳовузга 8 ёшли бола тушиб кетди.
Маълум бўлишича, зиёратга келган андижонлик оиланинг фарзанди ҳовузга тушиб кетишига ота-онанинг эътиборсизлиги сабаб бўлган.
Чўкишига оз қолган бир вақтда, шу куни хизматда бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Д.Хўжаев зудлик билан болани қутқариб қолди.
ЎзА