Бангладеш билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни тонгда Душанбе шаҳридаги ўзига ажратилган қароргоҳда Бангладеш Халқ Республикаси Президенти Абдул Ҳамидни қабул қилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги алоқаларни фаоллаштириш ва қўшма тадбирлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Бангладеш Президенти Абдул Ҳамид Душанбедаги ОҲИЧК саммитидан сўнг Ўзбекистон маданий-тарихий марказлари билан танишиш учун мамлакатимизга ташриф ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирди.
e6209c97-e890-d1c8-1a43-e4037226902e.jpg

 

ЎзА