Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27 май куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
28 май куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президентлар шоҳсупага кўтарилди. Давлат мадҳиялари янгради. Шавкат Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.
Маросимда Ўзбекистон ва Германия расмий делегациялари аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.
ЎзА