Қозоғистоннинг Қизил Ўрда вилоятида ”Ми-8” вертолёти қулаб тушди. Ҳодисада 13 нафар ҳарбий хизматчи ҳаётдан кўз юмган.
Бу ҳақда РИА Новости Қозоғистон мудофаа вазирлиги ахборотига асосланиб хабар берди.
Маълум бўлишича, Ми-8 вертолёти бошқа ҳарбий вертолётлар билан Ақтаудан Чимкентга қараб йўл олган бўлган. Парвоз тунда, ноқулай об-ҳаво шароитида кечган.
Ҳозирда воқеа жойида махсус комиссия ҳалокат сабабларини ўрганмоқда. “Парвоз қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноий иш очилган.
ЎзА