Бокс бўйича Ўзбекистон хотин-қизлар терма жамоаси аъзоси Гўзал Исматова Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақада Гўзал 81 килограммдан ортиқ вазн тоифасидаги финал баҳсида мезбонлар вакили Ти Тран Нини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Ўз вазн тоифасида Ёдгорой Мирзаева ва Эъзозахон Мелиева учинчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин ва 2 бронза медалга сазовор бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА