14 март воқеалари қисқа сатрларда

АҚШ. Мамлакат Сенати АҚШ─Мексика чегара девори қурилиши юзасидан Президент Дональд Трамп томонидан жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилиш бўйича резолюция қабул қилди.

Россия. Калининград вилояти ҳудудида Ғарбий коалициянинг 3 та разведка-самолётининг ҳаракати кузатилди.

Брюссель. БМТ Бош қароргоҳида ташкил этилган конференцияда ташкилот Бош котиби ўринбосари Марк Лоукок Идлиб ҳудудидаги вазият жиддийлашиб бораётганидан ташкилот хавотирда эканини маълум қилди.

Ҳиндистон. Мумбай кўчаларидаги йўловчилар ўтиш йўлининг қулаши оқибатида 16 киши жароҳатланди.

Янги Зеландия. Крайстчреч шаҳридаги масжидлардан бирига қуролланган киши томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА