Ўзбекистон-Корея Халқаро медиа конференцияси бошланди

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Жанубий Корея университетлари билан ҳамкорликда “Осиё қадриятларини қайта кашф этиб“ деб номланган Ўзбекистон-Корея Халқаро илмий медиа конференция-2019 ўз ишини бошлади. 
Медиа конференция Осиё минтақаси ва унинг оммавий ахборот воситаларининг халқаро коммуникация жараёнларида иштироки ва роли, замонавий ОАВнинг бугунги кундаги ютуқлари, муаммолари, ривожланиш тенденцияларининг муҳокамасига бағишланади.
Конференция доирасида: босма ОАВ ва уларнинг трансформация жараёнида дуч келаётган ўзгаришлари, телерадио журналистикасининг Осиё мамлакатларини бирлаштиришдаги ўрни ва роли, ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар соҳасининг ривожлантириш ҳамда интернет журналистикаси ва замонавий масс-медиада кутилаётган ўзгаришлар ҳақидаги мавзулар муҳокама этилмоқда.
Конференцияда Корея Республикасининг Сувон, Хонам, Сунгкьюнкван, Юнгсан, Сонгсил университетлари, Донг-А оммавий ахборот воситалари ва санъати институти профессорлари ҳамда ЎзЖОКУ профессор ўқитувчилари маъруза қилдилар.​​

 

ЎзА