Хитойда ярим ўтказгич саноатини ривожлантириш учун 344 миллиард юан – тахминан 47,5 миллиард доллар захирага эга, давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган инвестиция жамғармасини тузди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Раис Си Цзиньпин мамлакат ярим ўтказгичлар билан ўзини-ўзи таъминлашга эришиши зарурлигини таъкидлади. Айни эҳтиёж AҚШ сўнгги бир неча йил ичида Пекин ҳарбий салоҳиятини ошириш учун илғор чипдан фойдаланиши мумкинлигидан хавотирланиб, муайян экспорт назоратини ўрнатгач, юзага келди.
Мазкур “Йирик фонд” Хитойнинг икки нуфузли чип фабрикаси – “Semiconductor Manufacturing International Corporation” ва “Hua Hong Semiconductor”, шунингдек, “Yangtze Memory Technologies” ва флеш-хотира ишлаб чиқарувчи бир неча кичик компания ва жамғармани молиялаштиради.