Кеча дунёда нималар рўй берди?

Ҳиндистон. Мамлакат пойтахти Нью-Деҳли шаҳаридаги “Arpit Palace“ меҳмонхонасида содир бўлган ёнғин оқибатида 17 киши қурбон бўлди.
Сурия. Ғарб коалицияси томонидан амалга оширилган авиаҳужум оқибатида 70 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди.
Озарбайжон. Мамлакат парламентининг ялпи мажлисида “Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми” юзасидан Конвенция тасдиқланди.
Нигерия. Мамлакат жанубидаги Риверс штатида сайловолди митинг якунидаги тўқнашув оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.
Камчатка. Олюторск вилоятида 4,5 магнитудаги зилзила юз берди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА​​