​Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралда «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги негизида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди.
Шунингдек, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасида мониторинг маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази ташкил этилади.​

 

ЎзА