Аввалроқ лондонликлар Хамесни “Реал Мадрид”дан тўлиқ сотиб олмоқчи эди. Бироқ унинг мунтазам барқарор ўйин кўрсатмаётганлиги “Арсенал”нинг сотиб олиш режаларини бузиб юборган.
Энди “тўпчилар” колумбиялик футболчи билан якуний музокарага киришиш арафасида.
Таъкидлаш жоизки, Родригеснинг трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли. Немислар ярим ҳимоячини ушбу мавсум охиригача ижарага олишлари мумкин. Шунингдек, “Арсенал” ҳам ижара масаласини ҳал қилса, “қаймоқранглилар” ҳисобига бир миллион доллар ўтказиб беришига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтликар устози Унаи Эмери жамоа вингери Месут Ўзил билан хайрлашмоқчи. Хамес эса унинг ўрнини қоплаш мумкин бўлган энг муносиб номзод саналади. Дарвоқе, “Бавария” Хамесни “галактикос”дан 42 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятига эга.
ЎзА