Тахминан 2-3 йил аввал жуда дангаса бўлган 20 ёшли норвегиялик футболчи Мартин Эдегор Криштиану Роналду ўрнига майдонга тушганидан ҳамиша фахрланиши ҳақида гапириб берди.
Жумладан, Эдегор:
“Менинг “Реал” сафидаги дебют ўйиним эди. Бу мавсумнинг сўнгги баҳсига тўғри келди. Учрашув охирида менга майдонда ҳаракат қилиш учун 30 дақиқа берилиши ҳақида айтилди. Ва… Ва мен Криштиану ўрнига майдонга тушдим. Даҳшат!
Мен бундан жуда фахрланаман, ҳалигача дўстларимга айтиб ғурурланаман.
Зидан? У жуда кучли мутахассис. Менимча, мен ўйнайдиган позицияда ҳаракат қилган энг яхшиси. ЗиЗудан жуда кўп нарсаларни ўргандим ва бу ҳам фахрланишга арзигулик воқеа”
ЎзА