Криштиану ҳаммани танирди!

Бразилиялик собиқ футболчи Кака Роналдунинг Мадридда атрофидагилар билан қандай муносабатда бўлгани ҳақида сўзлаб берди.
У Криштиану билан бўлган жуда қизиқарли воқеани айтиб берди.
“Биз, Криштиану билан мен “Реал”нинг ёзги лагерига келдик. Унинг қўлларида 20 га яқин янги ва қимматбаҳо русумдаги телефонлар бор эди. Ҳаммасини ўзи сотиб олган эди. Дастлаб, ҳеч ким нима бўлаётганини тушунмади.
Роналду телефонларни клубнинг ишчи ходимларига уларни бирма-бир чақириб топширди. Ҳаммаси хурсанд эди. Нимага, биласизми? Роналду ходимларнинг исмлари билан чақираётганига. Ронни ҳаммасини танирди. Даҳшат!
Ҳа, у ажойиб инсон. Қолганларга, яъни футболдан ташқаридаги кишиларга ҳам меҳрибон ва ғамхўр эди” – деган бразилиялик “Олтин тўп” соҳиби Кака.

 

Дурдона Шарофиддинова, ЎзА