Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг 10 январь куни мамлакатимизга Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Қирғизистон делегацияси Самарқанд шаҳрида Афғонистон иштирокида ўтадиган “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.​​

 

ЎзА