​Месси ва Суарес “Реал“ ва “Атлетико“ни яна доғда қолдирди

Каталониянинг “Барселона“ клуби форвардлари Луис Суарес ва Лионель Месси Ла лиганинг 19-турида “Хетафе“га (2:1) қарши ўйинда ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа жорий мавсумда 31 ёшли аргентиналик футболчи ҳисобидаги голлар сони 16 тага, уругвайлик футболчининг ҳисобидаги голлар эса 12 тага етди.
Қизиқарлиси шундаки, Месси ва Суарес киритган голлари умумий ҳисобда 28 тага етди. Бу эса “Реал“ (26) ва “Атлетико“ (26) клубларининг мавсум давомида киритган голларидан кўпроқдир.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА