​Кўнгилда уйғониш туйғуларини кечира бошладик

МУНОСАБАТ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажилисидаги нутқини бизлар, Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ филологияси факультети профессор-ўқитувчилар жамоаси катта қизиқиш билан тингладик. Президентнинг нутқи янги йил байрамига бағишланган фақат баланд парвоз гаплар, кўтаринки, қурғоқ хушомадлар эмас эди. Улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг барча қатламларининг (тадбиркорларнинг, оддий ишчиларнинг, зиёлиларнинг, олимларнинг), барча тоифадагиларнинг (болалар, ёшлар, пенсионерлар, ҳаттоки ногиронларнинг) манфаатларини кўзлайдиган, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга қаратилган гаплар эди. Президент олдимизда турган ўткир масалаларни фақат блокларга тўплаб, уларни таъкидлаб ўтиш билан чекланмади. Ҳар бир ўткир масалани кўтарганда, унинг илдизларини очиб кўрсатди. Ҳар бир масалага аниқ мисоллар, далиллар, рақамлар билан ёндошди, унинг ҳал қилиш йўлларини ва қачон ечилишини аниқ айтди. Масалан, қуриб кетаётган Орол денгизи ҳақида айтганда, у одамларга фақат таскин берадиган гаплар билан чегаралангани йўқ, балки Орол фожиасидан қутилиш чоралари шу йилданоқ бошлаб юборилганини, яъни катта-катта майдонларга саксовул ва бошқа қумни, тузни кўчишини тўхтатиб қоладиган саҳро ўсимликларини экишни бошлаб юборилгани таъкидлади. Президент ҳамманинг юрагида юрган ўткир масаланинг нақд ечимини айтди.
Бизда олий ўқув юртлари ва бу соҳанинг ходимларининг турмуш даражасини яхшилаш, соғлиқ ва бошқа ижтимоий масалалар тўғрисида Президентимизнинг Олий Мажлис минбаридан туриб айтганлари катта розилик, миннатдорчилик туйғуларини уйғотди.
Президент йўл-йўриқ кўрсатган экан, энди уни бажариш биздан. Ҳар биримиз ўзимизнинг ишимиз билан, ақл-тафаккуримиз, билимимиз билан, руҳий куч билан кўрсатилган вазифа, талабларни бажаришга бирлашсак, мамлакатимизнинг янада ривожланишига, олдинги қатордаги давлатлар сафига қўшилишимизга шубҳа йўқ.
Қурбанбай Жаримбетов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессори​.

 

ЎзА