Балиқ 3,1 миллион долларга сотилди

Токио аукционида 278 килограммлик тунец балиғи рекорд сумма – 3,1 миллион долларга сотилди, дейилади РИА Новости хабарида.
Янги йилда тутилган илк йирик тунецни Япониядаги «Суси Дзаммай» ресторанлар тармоғи харид қилган. Қайд этилишича, сотиб олинган балиқдан тайёрланадиган таом мижозларга одатий нархда тақдим этилади.

 

ЎзА