Буюк адиб ва жамоат арбоби
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаб «Буюк адиб ва жамоат арбоби» мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда ёзувчи-шоирлар, олимлар, талабалар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Конференцияда бетакрор асарлари билан жаҳон адабиётида чуқур из қолдирган атоқли ёзувчининг бой ижоди, ибратли ҳаёт йўли ва ижтимоий фаолияти ҳақида сўз юритилди.

Чингиз Айтматов қирғиз ва рус тилларида ижод қилган. Адибнинг “Жамила”, “Сарвқомат дилбарим”, “Бўтакўз”, “Биринчи муаллим”, “Момо ер”, “Сомон йўли”, “Алвидо, эй Гулсари”, «Қиёмат», «Асрга татигулик кун» сингари асарлари бир нечта тилларга таржима қилинган.

Тадбир якунида Чингиз Айтматовнинг «Жамила» асари асосида режиссёр Мархабой Усенов томонидан саҳналаштирилган янги спектакль намойиш этилди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари мутафаккир ёзувчининг маҳаллий нашриётларда чоп этилган бадиий асарлари кўргазмаси билан яқиндан танишди.

5.JPG

8-faqat saytga.JPG
9.JPG
14.JPG

 

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА