Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Экспертлар кенгаши ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга Мурожаатнома билан чиқиш қиляпти.
Айни пайтда юртбошимиз томонидан давлат бошқарувида самарали идора тизимини жорий этишга қаратилган таклифлар илгари сурилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида алоҳида Эксперт кенгаши ташкил этиб, унга хорижий мамлакатларнинг нуфузли олимлари ва амалиётчилари жалб қилиш зарурлигини қайд этди.

 

ЎзА