“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Жезе Моуриньо жамоани тарк этганига ўз муносабатини билдирди.
Кеча футболчи жамоанинг навбатдаги машғулотларини ўтаб, клуб базасини тарк этаётганда ўз инстаграмига video-story жойлаган. Ушбу видеода футболчи машинасида Режиссёр Ридли Скоттнинг “Гладиатор” филмига ишланган Now We Are Free (“Энди биз озодмиз!”) таронасини тинглаб кетаётгани муҳрланган.
Катта эҳтимол билан ушбу қўшиқ Жозе Моуриньонинг жамоадан кетганлигига футболчининг эмоцияси бўлиши мумкин.
Now We Are Free қўшиғи Ханс Циммер ҳамда Лиза Жеррард томонидан куйланган. Бу тарона “Гладиатор” филмининг сўнгги саундтреки саналади. Фильмда Рассел Кроунинг қаҳрамони генерал Максимус ўз ўлими олдидан оиласи ва ватанини эслаб “Энди биз озодмиз!” қўшиғига ўйнайди.
Таъкидлаш жоизки, Алексис жароҳати сабаб бир ойдан буён майдонга тушгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, “МЮ” Моуриньо кетганидан кейинги биринчи учрашувда меҳмонда “Кардифф” устидан 1:5 ҳисобида ғалаба қозонди.
ЎзА