“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Иско ўз келажаги борасида бир қарорга келди.
«AS»нинг хабар беришича, 26 ёшли футболчининг Англияга кўчиб ўтишига “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Гвардиоланинг Иско хизматларига қизиқиши “Малага” таркибида тўп суриб юрган кезлари рўй берган эди. Футболчининг ўзи ҳам бир неча бор Пеп билан бирга ишлаш — азалий орзуси эканлигини баён қилган. Ҳозир мураббийнинг “шаҳарликлар”га бош мураббий эканлигини инобатга олсак, бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли жуда юқори. Қолаверса, ярим ҳимоячининг Мадриддаги ишлари ҳам жойида эмас.
Эслатиб ўтамиз, футболчига Манчестернинг бошқа бир клуби ҳам асосий даъвогар саналади. “Қизил иблислар” эса Иско вариантидан воз кечмоқчи эмас. Жозе Моуриньонинг истеъфоси ва жамоага янги мураббий тайинлангани ушбу трансферни жонлантириши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Исконинг www.transfermarkt.com порталидаги нархи 75 миллион еврони ташкил этади.
ЎзА