Пепе “Барселона”га ўтади...ми?

Хориж нашрларида Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе “кўк анор ранглилар” таркибига келиб қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Туркиянинг “Бешиктош” клуби билан шартнома муддати якунланган ҳимоячи ҳозирда эркин агент саналади. Унга ҳимояда тақчиллик вужудга келган жамоалардан, хусусан, “Барселона”дан ҳам қизиқиши бор. Бироқ ушбу трансфер амалга ошишига каталонияликлар сардори Лионел Месси қаршилик қилган. Асосий сабаб сифатида Месси Пепени 35 ёшда экани ва бундан аввал 10 йил давомида азалий рақиб “Реал”да тўп сурганини келтирган.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик 2007-2017 йиллар давомида Мадриднинг “Реал” жамоаси таркибида ҳаракат қилган. Футболчи ўз терма жамоаси билан 2016 йилда Европа чемпионлигини қўлга киритган эди.

 

ЎзА