Бирлашган Араб Амирликларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди.
Испаниянинг “Реал” ва мезбонлар вакили “Ал-Айн” клуби финал баҳсида майдонга тушди. Ўйинда мадридликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Лука Модрич, Льоренте, Рамос ва Шиотани муаллифлик қилди. Бешинчи голни Нодир ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
Умумий ҳисоб 4:1 кўринишида якунланди ва “галактикос” ўз тарихида тўртинчи марта клублар ўртасида жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди.
Таъкидлаш жоизки, мадридликлар БААда бўлиб ўтган турнир бош совринини қўлга киритиш билан бир қаторда ҳалол ўйин учун фэйр-плей мукофотига ҳам сазовор бўлишди.
Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Гарет Бэйл “Олтин тўп” совринига эга чиқди. “Кумуш тўп” мукофоти финалчи “Ал-Айн”нинг бразилиялик аъзоси Кайо, “Бронза тўп” эса 3-ўрин соҳиби “Ривер Плейт” вакили Рафаэл Сантос Боррега насиб этди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати – 2018
Реал Мадрид (Испания) – Ал-Айн (БАА) – 4:1
22 декабрь, “Шайх Зайд” стадиони
Голлар: 1:0 – 14 Модрич, 2:0 – 60 Льоренте, 3:0 – 78 Рамос, 3:1 – 86 Шиотани, 4:1 – 90 Нодир (автогол)
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Себальос, 71), Льоренте (Каземиро, 82), Васкес, Модрич, Бэйл, Бензема.
Ал-Айн – Исо, Аҳмад, Шиотани, Аҳмад (Муҳаммад, 64), Эл-Шахат, Файёз, Яслам, Думбия, Кайо, Берг (Нодир, 75), Умар Абдураҳмон (Абдураҳмон, 67).
Огоҳлантириш: Рамос (45).
Эслатиб ўтамиз, “қаймоқранглилар” ушбу мусобақа тарихида 4 маротаба ғалаба қозонган биринчи клубга айланди. Кейинги ўринда “Барселона” турибди. Каталонияликлар мусобақада уч марта ғолиб бўлган.
ЎзА