Кейлор Навасга жиддий харидор бор

“Реал Мадрид” қишки трансферлар ойнасида дарвозабон Кейлор Навасни сотиб юбориши мумкин.
Fichajesнинг хабар беришича, коста-рикалик дарвозабонга асосий харидор Лондоннинг Арсенал жамоаси бўлиб турибди. Тўпчилар устози Унай Эмерининг шахсан ўзи бу трансферни маъқуллаяпти.
Агар томонлар ўзаро келиша олишса, Кейлор январда Арсенал футболчисиа айланиши мумкин. Футболчига, шунингдек, францсуз ва итальян клубларидан ҳам қизиқиш бўляпти.
Бироқ Наваснинг ўзи “қаймоқранглилар” сафини тарк этмоқчи эмас. Чунки унинг фарзандлари Испанияга, хусусан, Мадридга боғланиб қолишган ва болалар бу ердан кетишни истамаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ёзда “Реал” бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуани асосий дарвозабон сифатида олиб келгандан сўнг, Кейлор Навас иккинчи посбон сифатида захирада қолган эди.

 

ЎзА