Қарши шаҳрида Қашқадарё вилояти фаоллари йиғилиши давом этмоқда.
Мамлакатимизнинг Буюк Британия, Эрон ва Польша давлатларидаги элчихоналари Қашқадарё вилоятига бириктирилгани ҳақида аввал хабар қилгандик. Президентимизнинг ташрифи доирасида кеча Қарши шаҳридаги тақдимотларда Буюк Британиядаги элчимиз Алишер Шайхов 276 миллион долларлик 5 та лойиҳа, Польшадаги вакил Баҳром Бобоев 163 миллион долларлик 8 та, Эрондаги элчи Баҳодир Абдуллаев 61 миллион долларлик 9 та лойиҳани амалга оширишга инвестиция киритиш бўйича таклифлар берди.
Фаоллар йиғилишида давлатимиз раҳбари бу лойиҳалар етарли эмаслигини, элчиларимиз хорижий инвестицияларни жалб этишни камида 2 баробарга кўпайтиришлари лозимлигини таъкидлади.
– Элчиларимиз бундан ташқари 2019 йилда ҳар бир туманга қўшимча камида 10 миллион доллардан хорижий инвестиция жалб қилишга кўмак бериши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА