Мода ҳафталиги дизайнерларга қандай илҳом бераяпти?

Давлатимизнинг бевосита кўмаги ҳамда «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлар ассоциацияси томонидан ўтказилаётган «Тошкент мода ҳафталиги-2018» лойиҳаси мода саноати соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада кучайтириш ва мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда ушбу ҳафталик мода соҳасида ишлаб чиқарувчилар, дизайнерлар, илмий салоҳиятнинг ўзаро интеграциясини кучайтириш имконини бераётгани билан ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Профессионал мода ҳафталиги либослар оламида ўзбек мода брендини тарғиб қилиш ва рағбатлантириш, дизайнерларга ўз коллекцияларини намойиш этиш ва томошабинларга замонавий мода анъаналарини баҳолашга хизмат қилаётгани билан диққатга сазовор бўлмоқда.

– Тошкентда бўлиб ўтаётган мода ҳафталигида қатнашаётганимдан беҳад мамнунман, – деди ҳиндистонлик либос дизайнери Риту Бери. – Мен тақдим этган коллекция Ҳиндистон модаси анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. Ҳафталик доирасида ташкил этилган кўргазмада ўзбек матоларининг нақадар сержило ва ўзига хос, бетакрорлигига ишонч ҳосил қилдим.

Мода байрамининг навбатдаги кунида ўзбекистонлик ҳамда италиялик дизайнерлар коллекцияси томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

6.JPG

21.JPG
27.JPG

 

Н.Усмонова, Т.Мамадаминов (сурат), ЎзА