Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво қимматми?

02.JPG

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги нарх-наволарни ўрганишни давом этади.

Мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларининг 2018 йил 18 ноябрь ҳолатидаги нархлари
Мол гўшти
26 000 сўмдан 45 000 сўмгача 
 
d4a57e40_1fcc_4c7e_832b_f38075e3abd3_cx0_cy10_cw0_w1023_r1_s.jpg
Мамлакатимиз бозорларида олдинги ҳафтада кузатилганидек, 1 кг. мол гўшти 26000 сўмдан 45000 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.
Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада бўлгани каби бу ҳафтада ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилганди. 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан 40000 сўмгача сотилмоқда.
Энг қиммат Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 28000 – 45000 сўм.
Қўй гўшти
28 000 сўмдан 44 000 сўмгача 
 
15ed8d8d_8cee_41e0_9432_40e557dd2162_w1023_r1_s.jpg
Бу ҳафтада нархлар ўзгаришсиз қолган.
Пойтахт бозорларида 1 кг. қўй гўшти 28000 – 40000 минг сўмгача сотилмоқда.
Энг арзон нарх “Фарҳод” бозори (Тошкент шаҳри)да  – 1 кг. қўй гўшти нархи 28000 – 39000 сўм.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.
 
Товуқ гўшти
11 000 сўмдан 20 000 сўмгача 
 
9255f1ea211f0420f24e0d9bb2df9f51_720x480.jpg
Энг қиммат нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 17000 – 20000 сўм
Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 11000 – 15000 сўм
Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўштини ўртача 16000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Гуруч
3 000 сўмдан 14 000 сўмгача 
 
ris_devzira_2_4_lazer.jpg
Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз қимматлашгани кузатилди.
Энг қиммат нарх Чорсу деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 6000 – 14000 сўм.
Энг арзон нарх Самарқанд шаҳри «Сиёб» бозори – 3000 – 9000 сўм (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).
Ўсимлик ёғи
8 000 сўмдан 12 500 сўмгача 
 
fe6ddc67a20b6100053ad6be91646d72.jpg
Энг арзон нархлар Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 8000 – 10500 сўм.
Энг қиммат нархлар «Фарҳод» деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) 12500 сўмгача (ўтган ҳафтадаги нарх сақланиб қолган).
Ун
1 500 сўмдан 3 600 сўмгача 
 
1_1.jpg
Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.
Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2500 – 3500 сўм.
Шакар
4 100 сўмдан 5 200 сўмгача 
 
2018_05_08_171720_36c09f33c.jpg
Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида – 5000-5500 сўм.
Энг арзон нарх «Фарҳод» деҳқон бозори  (Тошкент шаҳри)да – 4100 – 4600 сўм.
Тухум
450 сўмдан 700 сўмгача 
 
eggs_1.jpg
Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.
Картошка
1 200 сўмдан 3 000 сўмгача 
 
kartoshka.jpg
Картошканинг нархи баъзи бозорларда арзонлашган.
Энг арзон нарх «Юнусобод деҳқон бозори» (Тошкент шаҳри)да – 1200 сўмдан 2500 сўмгача.
Энг қиммат нарх – мамлакатимизнинг аксарият бозорларида 1 кг. картошка 3000 сўмгача.
Помидор 
1 500 сўмдан 9 000 сўмгача 
 
bez_nazvaniya.jpg
Энг арзон нарх Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1500 сўмдан 3000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ҳамда Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 5000 – 9000 сўмгача.
Хўжалик совуни
1 250 сўмдан 4 000 сўмгача
 
pic180806095050264.jpg
 
Ўтган ҳафтадаги нархлар сақланиб қолган.
Энг арзон нарх Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозори – 1250 сўмдан 1800 сўмгача.
Энг қиммат нарх Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори – 2000 – 4000 сўмгача. 
Мамлакатимиз аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан харид қилиш мумкин. 

 

ЎзА