Онлайн-аукционларда 10 миллиард сўмликдан ортиқ бўш ер участкалари сотилди

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1382та бўш ер участкалари 381 млрд. 15 млн. сўм инвестиция киритиш, 5916 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 3 млн. сўмга сотилди. 
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 3493 та бўш ер участкалари, 893 млрд. 128 млн. сўм инвестиция киритиш, 13656 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 28 млрд. 981 млн.сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1382 та бўш ер участкалари 381 млрд. 15 млн. сўм инвестиция киритиш, 5916 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 3 млн сўмга сотилди.
Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2111 та бўш ер участкалари 26 млрд. 744 млн. 800 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 102 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 1034 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 40 млрд. 475 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 110 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 775 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 411 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 39 млрд. 680 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 111 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 470 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 26 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 199 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 160 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 501 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд.331млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 366 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 150 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 640 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 118 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 210 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 141 та бўш турган давлат мулки объектлари 1551 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 52 млрд. 860 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан7 млрд. 766 млн. 141 сўм миқдорга сотилди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ 
 
“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ
 
photo5449746318584032199.jpg
photo5449759774716570085.jpg
photo5449759774716570086.jpg
photo5449759774716570087 (1).jpg

 

ЎзА