Таниқли ҳиндистонлик дизайнер Рита Бери 21-26 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент мода ҳафталигида ўз коллекциясини тақдим этади.
Рита Бери “Ҳиндистон мода маликаси” номи билан машҳур. У Парижда тақдим этилган биринчи ҳинд дизайнеридир. Рита Берининг ишлари бутун дунё бўйлаб «Liberty» (Лондон), «Maria Louisa» (Париж), «Vogue» (Монако), «Gail Antabi» (Саудия Арабистони), «Caroline Behrens» (Швейцария) ва «Aishti Sal» (Ливан), «Maison Blanche» ва «Fia Donne» (Япония) каби нуфузли мода марказларида намойиш этилган.
Машҳур кино юлдузлари Николь Кидман, Летиция Каста, Мадхури Диксит ва бошқалар Рита Бери яратган либосларни кийишади. У, шунингдек, ҳашамат соҳасидаги ижодкорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватловчи “The Luxury League нотижорат ташкилоти асосчиси ҳисобланади. Модельер ўзининг ижод қирралари ҳақида бир нечта китоб ёзган.