Кеча таэквондочиларимиз Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳридаги Гран-При турнирида иштирок этишлари ҳақида хабар қилгандик.
22-23 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Якуний Гран-Прида Дмитрий Шокин, Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова каби спортчиларимиз иштирок этишади.
24-25 ноябрь кунлари эса Фужайранинг ўзида жамоалар ўртасида жаҳон кубоги ташкил қилинади. Мазкур мусобақада ўзбекистонлик спортчилар ҳам қатнашадилар. Баҳсларда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:
Максим Рафалович
Ҳожиакбар Зокиров
Зуҳриддин Ҳонимқулов
Шаҳбоз Тусматов.
Захира таркиби:
Дмитрий Шокин
Суҳроб Бобобеков
Ниёз Пўлатов.
ЎзА