Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Dubai cup" ғолиби!

​Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун «Dubai cup» мусобақасининг сўнгги турида Кувайтга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 27 дақиқада Миржаҳон Мираҳмадов томонидан киритилди.
Мазкур ғалаба вакилларимизга гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш имконини берди. Сабаби, Япония терма жамоаси 3 турда БААга қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. 3 та ўйинда 2 та дуранг ва битта ғалаба қозонган японияликларнинг очколари сони 5тага етди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эса Япония билан 2:2 ҳисобида дурангга эришиб, БААни 2:0, Кувайтни эса 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ҳолда 7 очко тўплади ва «Dubai cup» халқаро мусобақасининг ғолибига айланди.
«Dubai cup»
 
Кувайт – Ўзбекистон 0:1
 
Гол: Миржаҳон Мираҳмадов, 27

 

ЎзА