Денис Истомин мавсумни нечанчи поғонада якунлади?

Профессионал теннисчилар уюшмасининг (АТР) тақвимидан жой олган барча мусобақалари якунланди.
Жорий йилги якунланган мавсумда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин 622 очко билан мавсумни 92 поғонадан ўрин олган ҳолда якунлади.
Сербиялик Новак Жокович 9045 очко жамғарган ҳолда мавсумни дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида якунлади. Шунингдек, испаниялик Рафаэль Надаль 7480 очко билан иккинчи, швейцариялик Рожер Федерер эса 6420 очко билан жаҳоннинг учинчи ракеткасига айланди
ATP Рейтингининг кучли ўнталиги. 2018 йил 19 ноябрь ҳолатига кўра:
1. (1) Новак Жокович (Сербия) – 9045
2. (2) Рафаэль Надаль (Испания) – 7480
3. (3) Рожер Федерер (Швейцария) – 6420
4. (5) Александр Зверев (Германия) – 6385
5. (4) Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) – 5300
6. (6) Кевин Андерсон (ЖАР) – 4710
7. (7) Марин Чилич (Хорватия) – 4250
8. (8) Доминик Тим (Австрия) – 4095
9. (9) Кеи Нишикори (Япония) – 3590
10. (10) Жон Иснер (АҚШ) – 3155

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА