Ўзбекистон ОТЖ «Dubai Cup» доирасида Кувайтга қарши ўйнайди

Бирлашган Араб Амирликларида «Dubai Cup» халқаро мусобақасида иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Кувайт терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Терма жамоамиз шу кунга қадар Япония билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этиб, БАА терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
«Dubai Cup» халқаро мусобақаси
 
Ўзбекистон – Кувайт​
 
Кувайтга қарши ўйин Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади. 

 

ЎзА